Роналдо "Вальядолид"ни сотиб юбормоқчи
24 апр 2025 17:22
Янгиликлар
Хабар қилинишича, Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси клубни яқин орада расман сотиб юбормоқчи. Роналдо бу келишувдан 40 миллион евро ишлаб олишни кўзлаган.
Клубнинг олди-сотди келишуви амалга ошиб бўлгани таъкидланмоқда, аммо томонлар бу ҳақида май ойигача расман эълон қилишмайди.
Роналдо 2018 йилдан буён "Вальядолид"га эгалик қилиб келади. Ўтган давр мобайнида клуб икки марта Примерани тарк этди, жорий мавсум бу яна такрорланиши эҳтимоли юқори: жамоа айни вақтда Ла Лига мусобақа жадвалининг охирги ўринини банд этиб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар