Роналдиньо Грознийга ташриф буюради

Aslanov Jasurbek
13 июл 2017, 22:34
“Ахмат” жамоаси менежери Александр Федосеев жамоасининг янги мавсумнинг илк учрашувида ташкил этиладиган тадбирлар ҳақида гапирди.

“Роналдиньо ҳақиқатан ҳам Россия чемпионатининг 1-туридан ўрин олган “Ахмат”- “Амкар” учрашувига ташриф буюради. У фахрий меҳмон сифатида учрашувни трибунадан кузатади.

Унинг иштирокида қандайдир мастер-клас режалаштирилганми? Йўқ. Аммо у матбуот анжуманида қатнашади. Мавсумнинг илк учрашувида шунингдек, байрам дастури ўтказилади ва унда Россия эстрадаси юлдузлари иштирок этади”, дейди Федосеев.

Россия чемапионатининг илк турини “Ахмат” клуби 16 июлда “Амкар”га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: «Известия»