Рональд Араухо: "Ўзимни тажрибалироқ ҳис қиляпман. Мавсумга тайёр бўлиш учун кўп ишлаяпман"
30 июл 2021 13:25
Янгиликлар
Рональд Араухо: "Ўзимни тажрибалироқ ҳис қиляпман. Мавсумга тайёр бўлиш учун кўп ишлаяпман"
"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо келажаги ҳақида гапирди.
"Мен ўзимни ажойиб ва жуда хотиржам ҳис қиляпман. Барчамиз навбатдаги мавсум олдидан бирга ишлашимиздан мамнунмиз.
Ўзимнинг биринчи мавсумимда кўп нарсаларни билиб олдим, энди ўзимни тажрибалироқ ва каттароқ бўлгандек ҳис қиляпман. Ўтган мавсумдаги жароҳатимни ҳисобга олсак, ҳозирда янги мавсумга тайёр бўлиш учун алоҳида кўп ишлаяпман.
Худо хоҳласа, жароҳатлардан қочган ҳолда, ажойиб мавсумни ўтказаман", - дейди Араухо.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар