"Рома" Стротманни МЮга сотишни истамаяпти
17 дек 2014 09:30
Янгиликлар
"Рома" Стротманни МЮга сотишни истамаяпти
"Рома" директори Мауро Бальдиссони клубнинг ЕЧЛ плей-оффига чиқа олмагани ҳам ярим ҳимоячи Кевин Стротманни "Манчестер Юнайтед"га сотишга мажбур қила олмайди.
"Қизил иблислар" устози Луи Ван Галь яқинда жароҳатини даволаб сафга қайтган ҳамюртига жиддий қизиқмоқда.
"Рома" ЕЧЛ гуруҳ босқичи сўнгги турида "Манчестер Сити"га ютқазиб қўйиб кейинги босқичга чиқа олмади. Бироқ ушбу ҳолат ҳам Рим клубининг футболчини сотишга мажбур қила олмайди.
"Президентимиз "Манчестер"даги миш-мишлар жонига текканини маълум қилди. Бизнинг сиёсатимиз ривожланиши мумкин бўлган футболчиларни сотишдан иборат эмас".
"Кевин - ёш ва қобилиятли футболчи, айнан унга ўхшаган футболчилар бизга керак".
"ЕЧЛ плей-оффига чиқа олмаганимиз бюджетимизга таъсир қилди. Лекин бу билан етакчиларимизни сотамиз дегани эмас", - дейди Бальдиссони Radio Anch'Io Lo Sport нашрига.

Фикрлар