"Рома" Смоллинг билан шартномани узайтиришига ишонмоқда
10 янв 2023 17:59
Янгиликлар
"Рома" Смоллинг билан шартномани узайтиришига ишонмоқда
"Рома" спорт директори Тиаго Пинто клуб ҳимоячи Крис Смоллинг билан шартномани узайтиришига ишонч билдирди.
"Биз ҳаммага мос келадиган шартлар устида ишлаяпмиз. Крис клуб учун муҳим. У биз учун ўйнашда давом этмоқчи, унинг қолишини истаймиз", – деди Пинто.
Смоллинг "Рома" сафида 2020 йилнинг октябрь ойидан бери тўп тепиб келмоқда. 2022/23 йилги мавсум у жамоа сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган. 33 ёшли англияликнинг римликлар билан шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар