
"Бундай воқеалар рўй бермаслиги учун Чемпионлар лигасига VAR тизими керак. Ўзингиз кўринг. Жеко офсайдда эмас эди ва уни жарима майдончаси ичида йиқитишди. 65-дақиқада "Ливерпуль" футболчилари "гандбол ўйнашди" - буни ҳакамдан бошқа ҳамма кўрди.
Тушунаман, икки учрашув натижасига кўра ҳакамни айблаш қийин, аммо "Ливерпуль" 63-дақиқадан сўнг бир киши кам бўлиб қолиши керак эди. Яна бир бор "Ливерпуль"ни табриклайман, уларда ажойиб жамоа бор. Аммо агар Чемпионлар лигасида VAR тизими қўлланилса, бундай нарсалар йўқ бўлади" - дейди Паллотта.