"Рома" Ланглени "Барселона"дан харид қилмоқчи. Моуринью у билан телефон орқали мулоқот қилди
24 авг 2021 14:23
Янгиликлар
"Рома" Ланглени "Барселона"дан харид қилмоқчи. Моуринью у билан телефон орқали мулоқот қилди
"Барселона" ҳимоячиси Клеман Лангле фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.
Ҳимоячига Жозе Моуринью бошқараётган "Рома" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этиш керакки, португалиялик Лангле билан телефон орқали мулоқот қилди. Жозе шунингдек уни ўтган йили "Тоттенхэм"да кўришни хоҳлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли франциялик футболчи 2018 йилдан бери "Барселона"да ҳаракат қилади.
Фикрлар