“Рома” Каванига таклиф билан чиқди

27 июн 2020, 08:51
Эдинсон фаолиятини А Cерияда давом эттириши мумкин.

ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани Италияга кўчиб ўтиши кутилмоқда. Футболчининг ПСЖ билан шартномаси 1 июлда якунига етади ва у эркин агентга айланади. “Рома” клуби Каванига таклиф билан чиққан. Ҳозирча уругвайлик ҳужумчи бу таклифга қандай жавоб бергани номаълум. Аввалроқ унинг хизматларига “Интер” ва “Атлетико М” қизиқиш билдираётгани айтилганди.

2019/20 йилги мавсумда 33 ёшли ҳужумчи ПСЖ сафида 22 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sport Express