"Рома" Депайни ижарага олиши мумкин

Aslanov Jasurbek
14 дек 2016, 11:40
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Мемфис Депай қишки трансфер ойнасида ижара асосида "Рома"га ўтиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Италия клуби 15 январдан 5 февралгача Мисрда бўлиб ўтадиган Африка Миллатлар Кубогига йўл оладиган Муҳаммад Салах ўрнини тўлдирмоқчи.

Олдинроқ 22 ёшли голландияликка "Спартак" ҳам қизиқиш билдираётгани эълон қилинган эди. Футболчи 2015 йилда "Манчестер Юнайтед"га ўтган. Жорий мавсумда Депай 7 та учрашувда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Сalciomercato