“Рома” бош мураббийлигига яна бир номзод пайдо бўлди

20 май 2019, 08:34
Бу ҳақда италиялик машҳур журналист Жанлука ди Марцио хабар бермоқда.

Унга кўра, “Лидс Юнайтед” бош мураббийи Марсело Бьелса “Рома” рулини ўз қўлига олиши мумкин. Айнан у Рим клуби бошқарувига келиши кўзда тутилган асосий номзодлардан бири сифатида эътироф этилмоқда. “Лидс” Чемпионшип ярим финалига ўта олмаганлиги сабабли ҳам Марсело жамоани тарк этиши мумкин. 

Аввалроқ “Рома” бош мураббийлиги учун Массимилиано Аллегри, Жан Пьеро Гасперинининг номзодлари ҳам тилга олинганди.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: Жанлука ди Марцио сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›