UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  0 16:32U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  18 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  1 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  1 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  20 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  6 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  34

“Рома” “Барселона”нинг бир йўла икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда Янгиликлар

“Рома” “Барселона”нинг бир йўла икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда

“Бўрилар”нинг нияти жиддий.

“Рома” ёзги трансферлар вақтида “Барселона”дан Хуниор Фирпо ҳамда Жан-Клер Тодибони сотиб олишга ҳаракат қилади. Маълум бўлишича, Рим клуби аллақачон иккала ҳимоячи трансфери юзасидан “Барселона” спорт директори Эрик Абидаль билан алоқага чиққан. Каталония клуби иккала футболчисини ҳам сотишга тайёрлигини билдирган. Таъкидланишича, иккала ҳимоячининг трансфери 50 млн еврога баҳоланмоқда. Яъни ҳар бири 25 млн евродан.

Маълумот учун, Фирпо 2019 йил ёзида “Бетис”дан 20 млн евро эвазига олиб келинганди. У жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 17 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Тодибо эса 2020 йил январида “Шальке-04”га ижарага бериб юборилган. Француз жорий мавсум жами 10 та ўйинда иштирок этди, холос.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика