

Римликлар учун бу А Cериянинг сафар ўйинларида қўлга киритилган энг йирик ҳисобдаги ғалабанинг такрорланишидир. “Бўрилар” 1935 йилда “Алессандрия” жамоасини сафарда 6:1 ҳисобида ютганди. Шунингдек, 5 та гол ҳисоби билан ютиш ҳолати 1985 йилда ҳам рўй берган. Ўшанда “Рома” “Кремонезе” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
А Cерия якунига 3 та тур қолганда “Рома” мусобақа жадвалида 5-ўринда бормоқда.



