Рожерс МЮнинг қизиқиши ҳақида: "Бу ҳақда ҳатто ўйламайман ҳам. "Лестер" билан муваффақиятга эришишга умид қиламан"

Alisher
30 окт 2021, 11:30
"Лестер" бош мураббийи Брендан Рожерс Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқса, МЮни бошқариши мумкинлигига изоҳ берди.

"Тўғрисини айтсам, мен бу ҳақда ўйламайман ҳам. Мухлислар аллақачон буларнинг барчасидан чарчашди - миш-мишларда доим "Лестер" тилга олинади.

Ҳали ҳам эътиборимни "Лестер"га қаратганман, ушбу клубни ривожлантиришга ва у билан муваффақиятга эришишга ҳаракат қиламан.

Ушбу клубдаги барча, ходимлар ва футболчилар, бир йўлдан кетишмоқда, ҳаммамиз ҳамфикрмиз", - дейди Рожерс.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports