Робин ван Перси Жаҳон чемпионати-2014 саралаш баҳсларининг энг яхши тўпурарига айланди

16 окт 2013, 11:42
Голландия терма жамоаси ҳужумчиси Робин ван Перси Жаҳон чемпионати-2014 саралаш баҳсларининг энг яхши тўпурарига айланди.

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси тўққизта ўйиндан 11 та гол киритишга муваффақ бўлган. Шулардан иккитасини пенальтидан урган.

Босния ва Герцеговина терма жамоаси ҳужумчиси Эдин Жеко ҳисобида 9 та гол бор ва у иккинчи ўринда бораяпти.

Яна бир Босния ва Герцеговина терма жамоаси футболчиси Ведад Ибишевичнинг ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Озилнинг ҳисобида эса 8 тадан гол бор. Улар учинчи ўринда боришмоқда.


Манба: sports.ru