
"Учрашув жуда оғир ўтди. Ўйинни ўз услубимизда бошлаганимиз йўқ, шу сабабли тезда гол ўтказиб юбордик. Аммо бундан сўнг ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдик. Ҳаммаси режа бўйича кетаётгандек туюлаётганди , лекин жуда кўп голлар урилиб кетди. "Динамо"нинг ижобий руҳияти ҳал қилувчи омил бўлди. Афсуски биз ўзимизга кела олмадик. Аммо рақиб биздан кучли эди дея олмайман. 5:2 ҳисоби майдондаги ўйинга мос бўлмади. Бизнинг зарбалар фақат устунга тегди, рақибники эса фантастик тарзда дарвозамизга кириб кетаверди. Айнан шу жиҳат бўйича "Динамо" бизни мағлуб этди" - дейди Мартинес.