

"Сассуоло"нинг бахтига уларнинг дарвозабони жуда яхши ўйнади ва жамоасини бир неча бор голлардан қутқариб қолди. Бугун барча зарбаларимиз қаршисида рақиб посбони туриб бера олди. Шундай бўлиб туради. Ўйин тўлиқ бизнинг ташаббусимиз остида ўтди. Учрашув сўнггига қадар ғалаба ишқида ҳаракат қилдик. Бизнинг дарвозамиз томон белгалинган пенальти бу бахтсиз ходиса бўлди. Футболчилар баҳс охирига келиб концентрацияни йўқотиб қўйишди. Бу мағлубиятни тўғри қабул қилиб, олдинга интилиш керак", - дейди Манчини.



