UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  17 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Роберто Манчини Корея Республикасига қарши ўйинда пенальтилар серияси якунламасдан майдонни тарк этди Янгиликлар

Роберто Манчини Корея Республикасига қарши ўйинда пенальтилар серияси якунламасдан майдонни тарк этди

Мураббий Корея Республикасига қарши ўйинда мағлубиятни бироз эрта тан олди.

Осиё кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган Корея Республикаси ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ўйин драматик тарзда ўтди. Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобни тенглаштирган Корея Республикаси терма жамоаси якунда пенальтилар сериясида Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди. 

Қизиғи шундаки, Саудия Арабистони термаси бош мураббийи Роберто Манчини пенальтилар серияси якунланмасдан майдонни тарк этишга қарор қилди. Абдулраҳмон Ғариб саудияликларнинг иккинчи ноаниқ зарбасини амалга оширганидан сўнг, Манчини кийиниш хонасига йўл олди. Шундан сўнг, Хванг Хи Чан сўнгги зарбани аниқ амалга оширди ва Корея Республикасига чорак финал йўлланмасини тақдим этди. Мураббийнинг ҳаракатлари эса кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика