Роберто Манчини: “Бизда сеҳргарлар йўқ”

15 окт 2018, 07:35
Италия терма жамоаси бош мураббийи Польша устидан эришилган ғалабадан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз ўйинда устунлик қилдик, эртароқ гол уришимиз керак эди. Агар ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг натижаси билан тугаганида адолатдан бўлмасди. Йигитлар максимум учун ҳаракат қилишди. Бу ажойиб ғалаба. Биз янада ўсишимиз мумкин, аммо хотиржамлик керак. Футбол шундай: сен қўшиб берилган дақиқаларда кутилмаган гол уришинг мумкин, аммо бу ўта ҳақли гол. Ахир ўйин 0:0 ҳисобида ҳам якунланиши мумкин эди. Янги давр аллақачон бошланди. Бизда сеҳргарлар йўқ. Эртага ғурур блан президент билан учрашамиз”,—деди Манчини.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›