
- Зеедорфнинг яхши мураббий бўлишига шубҳа қилмайман. У футболчилар орасида ҳам етакчи эди. Кака менга Кларенс шогирдлари билан яхши келишишини айтганди, аммо мен буни аввалдан билардим. Зеедорфнинг атрофидаги муҳит унга жамоани яхши бошқаришига ёрдам беради, - Роберто Карлоснинг сўзларини келтиради "La Gazzetta dello Sport".