UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  7 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  10 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  5 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  8 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  25 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1

Роберт Гай “Навбаҳор” футболчиларига таништирилди Янгиликлар

Роберт Гай “Навбаҳор” футболчиларига таништирилди

14 июлдан иккинчи даврага тайёргарлик кўришни бошлаган жамоамиз аъзолари ҳафта охирига қадар Наманганда шуғулланишади.

Дастлабки кунги машғулот олдидан футболчиларга мураббийлар штабида иш бошлаган Роберт Гай таништирилди. Шундан сўнг “Динамо” ўйингоҳида ташкил этилган машғулот бошланди. Бугундан жамоа кунига икки маҳалдан машғулот ўтказмоқда. 20 июлдан эса “Навбаҳор” ўқув-машғулот йиғинини Тошкентда давом эттиради. Футболчиларимиз пойтахтда 28 июлга қадар шуғулланишади. Тошкентдаги йиғин давомида учта назорат учрашувида майдонга тушиш кўзда тутилган. Дастлабки ўйин 21 июль куни Қаршининг “Насаф” клубига қарши бўлиб ўтади. 24 июль куни эса жамоамиз аъзолари Красногорскда Зарафшоннинг “Қизилқум” жамоаси билан куч синашишади. Айни пайтда сўнгги учрашувда жамоамизга рақиб бўлиши кутилаётган жамоа номига ойдинлик киритилганича йўқ. Шу кунларда бу масалага ҳам ойдинлик киритилади. Жамоа аъзолари иккинчи даврага тайёргарликнинг сўнгги босқичини Наманганда ўтказишади. Намангандаги йиғин давомида “Андижон” жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Жамоадаги ўзгаришлар хусусида тўхталадиган бўлсак, иккинчи даврада Расул Шуҳратов ва Обид Ҳакимовлар “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилмайдиган бўлишди. Мавсумлар оралиғида жамоамиз таркибидан ўрин олган ушбу футболчилар ўзларига билдирилган ишончни оқлай олишмади. Асосий таркибда соғлом рақобатни юзага келтириши кўзда тутилган ушбу футболчилар ёшлар жамоаси сафида ҳаракат қилишга мажбур бўлишди. Ҳакимов асосий таркибда битта ўйинда майдонга тушиб, 45 дақиқа ҳаракат қилган бўлса Шуҳратов икки учрашувда атиги 60 дақиқа ҳаракатланди холос. Дастлабки кунги машғулотда сафга ҳуқуқий жиҳатдан Қозоннинг “Рубин” клубига тегишли бўлган Аюбхон Гаппаров қўшилди. Ёдингизда бўлса ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида Тошкентнинг “Локомотив” клуби билан шартнома тузган футболчи мавсумлар оралиғида яна Қозонга йўл олганди. Наманган футболи тарбияланувчиси бўлган Гаппаров навбатдаги мавсумнинг иккинчи ярмини “Навбаҳор”да ўтказиши мумкин. Айни пайтда таркибни кучайтириш мақсадида бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Ушбу футболчиларни жамоанинг Тошкентдаги йиғинида таркибга қўшилиши кўзда тутилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика