UZ

Сўнгги янгиликлар

16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  32 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  67 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1

Ризо Айвазов: "Нефтчи" сафида кўплаб голлар ўрмоқчиман" Янгиликлар

Ризо Айвазов: "Нефтчи" сафида кўплаб голлар ўрмоқчиман"

Ўз вақтида "Нефтчи" жамоаси ўринбосарлар сафида фаолият олиб, кейинчалик Фарғона шаҳрининг "Истиқлол" жамоасига ижара асосида ўтиб кетган Ризо Айвазов яна "Нефтчи" сафига қайтди ва жамоа билан икки йиллик шартнома имзолади.

1995 йил таваллуд топган ҳужумчи ўтган мавсумни "Истиқлол" сафида муваффиятли ўтказди. Мисол тариқасида Айвазов "Истиқлол" таркибида 10 та ўйин ўтказиб 17 марта рақиблар дарвозасини ишғол этиб  яна "Нефтчи" мураббийларининг эътиборини тортди. Ризо эндиликда жамоадаги Шерзод Ҳакимов, Отабек Исроилов ва Мўйдин Мамазулумов каби тажрибали ҳужумчилар билан бир жамоа сафида ўйнайди. Бу эса ўз-ўзидан Айвазов учун кўп нарсани англатади. Ёш ҳужумчи "Нефтчи" ПФК билан шартнома имзолаганидан сўнг жамоанинг интернетдаги расмий сайти учун интервью берди.

- "Нефтчи" сафида тажрибали ўйинчилар йиғилган. Мен улардан кўп нарса ўрганмоқчиман. Жамоанинг ҳар бир аъзоси сингари мен ҳам "Нефтчи"нинг ғалабаларида, салмоқли натижаларида ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Ҳали ёшман. Шундай экан маррани кенгроқ олиб МТЖмиз вакили бўлиш учун астойдил ҳаракат қилмоқчиман.  Ўзимдан анча тажрибали ва маҳоратли футболчилар билан машғулотлар менга кўп нарса беряпти. Рақобатдан қўрқмайман. Соф рақобат бор жойда ўсиш кузатилади. Андрей Фёдоров билан гаплашдим. Мураббий кўп нарса ўзимга боғлиқ эканлигини таъкидлади. Мухлисларга эса саломатлик тилайман. Ишқибозлар ҳам бизнинг жамоамиз аъзоси ҳисобланишади. Бежизга уларни 12-ўйинчи дейишмайди, - деди Айвазов.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика