
Бироқ “қизил иблислар” ўйинчиси бу қоидани нафақат премьер-лигада балки бутун дунё футболида қўллаш кераклиги айтиб ўтди.
- Бундай ҳолатнинг нафақат премьер-лигада балки бутун дунё футболида содир бўлиши ғалати албатта. Премьер-лигада бизга симуляция ишлатмасликни айтишади, лекин Чемпионлар лигаси баҳсларида бошқа давлат клублари билан ўйнаб туриб шундай ҳолатларнинг гувоҳига айланаман. Ҳимоячиларга қийин, чунки улар ҳар доим ҳужумчиларга қарши қандай ўйнаш кераклиги ҳақида бош қотиришади. Ҳужумчилар айёрона ҳатти ҳаракатлари билан ҳакамни ўзиларига қарата билишади. Ҳакамларга эса бундай вазиятда оқилона қарор қабул қилиш осон бўлмаслиги мумкин.