Рифат Акрамхўжаев "Сурхон"дан кетдими? Мураббий жавоб берди
06 май 2021 15:58
Янгиликлар
Рифат Акрамхўжаев "Сурхон"дан кетдими? Мураббий жавоб берди
Бир неча соатлардан сўнг Суперлиганинг еттинчи туридан ўрин олган "Сурхон" - АГМК учрашуви бошланади.
Учрашув қайдномасига эътибор берар эканмиз "Сурхон" жамоасининг бош мураббийи Рифат Акрамхўжаевнинг ўрнида Баҳром Ҳайдаров техник директор сифатида кўрсатилганига кўзимиз тушди. Биз эса барчасига ойдинлик киритиш мақсадида бош мураббий Рифат Акрамхўжаевга юзландик.
"Жамоадан кетганим йўқ. Оилавий сабабларга кўра Тошкентда бўлиб турибман. Бу борада клуб раҳбариятидан рухсат олгандим. Насиб қилса АГМК билан ўйиндан сўнг жамоага бориб қўшиламан. "Сурхон" ушбу учрашувдан сўнг Тошкентга қайтади. Шундан сўнг яна иш жараёнига қайтаман",- дейди мураббий.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар