UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  1 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  0 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  12 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  2 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  11 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  4 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  3 21:32Виктор Фонт: "Лапорта "Барселона"ни "Реал" бўлишини истади"  9 21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0

Рифат Акрамхўжаев - "Локомотив" менежери Янгиликлар

Рифат Акрамхўжаев - "Локомотив" менежери

"Локомотив" ПФК раҳбарияти қарорига кўра, Рифат Акрамхўжаев клуб менежери этиб тайинланди. Маълумот учун, Рифат Акрамхўжаев шу пайтгача "Локомотив" болалар ва ўсмирлар футбол мактаби директори лавозимида ишлаб келаётганди.

"Эндиликда "Локомотив"нинг ҳам асосий жамоаси, ҳам U-19 шунингдек, футзал ва аёллар жамоалари ва футбол мактаби натижаларига Рифат Сайди-Анварович масъул саналади ҳамда менежер вазифасини бажаради. 

Маълумот учун, Рифат Акрамхўжаев "Локомотив"даги фаолиятини 2019 йилда бошлаган бўлиб, дастлаб U-21 жамоамизда ёрдамчи мураббий сифатида иш олиб борган. Иккинчи даврада эса шу жамоа бош мураббийи этиб тайинланиб, "Локомотив" ўринбосарларининг U-21 чемпионати чемпиони бўлишида муносиб ҳисса қўшди. 

2020 йил ушбу мутахассис "Локомотив" U-18 жамоаси бош мураббийи лавозимида фаолият олиб борди ва U-18 мусобақасида учинчи ўринни қўлга киритди. 2021-йил бошида "Сурхон" футбол клубига йўл олган Рифат Акрамхўжаев 1 июль куни яна "Локомотив"га қайтиб, дастлаб селеционер мураббий, ундан кейин U-18 жамоамиз бош мураббийи бўлиб ишлади", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика