Рэшфорд: "Сакрашим Роналдунинг даражасида эмас, лекин бунинг устида ишлаяпман"
27 дек 2019 13:22
Янгиликлар
Рэшфорд: "Сакрашим Роналдунинг даражасида эмас, лекин бунинг устида ишлаяпман"
Кеча АПЛ 19-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" жамоаси "Ньюкасл"ни қабул қилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда Маркус Рэшфорд 41-дақиқада Ван-Биссаканинг тўп узатишидан сўнг боши билан гол урди. Маркус баҳсдан сўнг ана шу голи ҳақида ёзди.
"Ҳозирча Роналдунинг сакраши даражасида эмас, лекин бунинг устида ишлаяпман", - деб ёзди Рэшфорд ўзининг твиттердаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Рэшфорд АПЛда 19 турдан сўнг 11та гол билан тўпурарлар пойгасида учинчи ўринда бормоқда. У билан бирга Тэмми Абраҳам ("Челси") ва Дэнни Ингс ("Саутгемптон")лар ҳам шунчадан гол уришган.
Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ
Фикрлар