Рэшфорд МЮда 23 йил олдинги натижани такрорлади. Шу билан бирга у голли серия бўйича Роналду билан тенглашди
15 янв 2023 08:10
Янгиликлар
Рэшфорд МЮда 23 йил олдинги натижани такрорлади. Шу билан бирга у голли серия бўйича Роналду билан тенглашди
Англия чемпионати 20-турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида ҳамшаҳари “Манчестер Сити” устидан иродали ғалабага эришди.
Учрашувда рақиб дарвозасини ишғол этган Маркус Рэшфорд қаторасига 9 ўйиндан бери “Олд Траффорд”да гол уриб келмоқда. “Қизил иблислар” сафида охирги марта бундай натижага 2000 йил ноябрида Тедди Шерингем эришганди.
Шунингдек, 25 ёшли инглиз барча мусобақаларда кетма-кет 7 учрашувдан бери гол уриб келмоқда ва у МЮда 2008 йил Криштиану Роналду томонидан қайд этилган натижани ҳам такрорлашга эришди. Иккала футболчи ҳисобида 8 тадан тўп бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар