

Учрашувда рақиб дарвозасини ишғол этган Маркус Рэшфорд қаторасига 9 ўйиндан бери “Олд Траффорд”да гол уриб келмоқда. “Қизил иблислар” сафида охирги марта бундай натижага 2000 йил ноябрида Тедди Шерингем эришганди.
Шунингдек, 25 ёшли инглиз барча мусобақаларда кетма-кет 7 учрашувдан бери гол уриб келмоқда ва у МЮда 2008 йил Криштиану Роналду томонидан қайд этилган натижани ҳам такрорлашга эришди. Иккала футболчи ҳисобида 8 тадан тўп бор.



