

"Биз ўйин тақдирини ҳал қила оладиган голлардан янада кўпроқ уришимиз мумкин. Ўйин жуда ҳам оғир кечди, ғалаба осонликча қўлга киритилмади. Бироқ бу ғалаба шак-шубхасиз жамоани олдинга бошлайди. Ўйиннинг дастлабки 30 дақиқасини фантастик даражада ўтказдик. Эндиги вазифамиз ушбу 30 дақиқани 80-90 дақиқагача узайтириш. Мухлисларимизнинг хурсандчилигини кўриб, жуда ҳам қувондим. Энди олдинга ҳаракатланишда давом этиш керак", - деди Рэшфорд.



