Рэшфорд "Барселона" таклифини рад этди

Alisher
11 дек 2019
"Манчестер Юнайтед" форварди Маркус Рэшфорд "Барселона" таклифини рад этди.

22 ёшли англиялик футболчи "қизил иблислар" таркибидан кетишни хоҳламаяпти ва шу сабаб "Барселона"нинг таклифини рад этди.

Хабар қилинишича, Ла Лига унинг ҳозирги ва келажакдаги режаларига киритилмаган.

Маркус жорий мавсум АПЛда 16та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 5та ассистга эришган.


AlisherМуаллиф
Манба: FourFourTwo