Рэмси: "Уэльс "B" гуруҳида ғолиб бўлишини ҳеч ким кутмаган эди"
21 июн 2016 03:26
Янгиликлар
Рэмси: "Уэльс "B" гуруҳида ғолиб бўлишини ҳеч ким кутмаган эди"
Уэльс терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аарон Рэмси Россияга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.
"Бундай турнирда гол уришдан сўнг ажойиб туйғуларни ҳис қиляпман. Ғалабага эришишни истаган эдик. Менинг голим? Жо Алленнинг паси яхши чиқди. Акинфеев чиқаётганини кўрдим. Бахтимга, истаган жойимга зарба бера олдим.
Узоқ вақтдан бери йирик турнирда ўйнашни истар эдик ва ниҳоят ниятимиз амалга ошди. Бизни тан олишларини, қилган меҳнатимизни қадрлашларини истардик. Англия билан ўйинда тўпга эгалик қила олмадик, аммо бугун ҳаммаси ўхшади. Натижада 3 та гол урдик ва гуруҳда ғолиб чиқдик. Ҳеч ким буни кутмаган эди. Эшитяпсизми? Мухлислар қандай куйлашмоқда. Улар биз билан фахрланишади. Кўрамиз, қайси босқичгача борар эканмиз" - дейди Рэмси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Фикрлар