UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:0 (онлайн натижа)  5 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  4 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  4 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Регламент тасдиқланиши ёки чемпионат тўхтатилиши керак Янгиликлар

Регламент тасдиқланиши ёки чемпионат тўхтатилиши керак

Падемия даврида футбол мавсумига рестарт беришга ҳадди сиғган чемпионатларнинг барчаси футболчиларнинг инфекция билан зарарланиш эҳтимолини ҳам ўз зиммасига олган.

Жумладан, эртами-кечми Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасида ҳам шу каби хунук ҳолатларнинг рўй бериши аниқ эди.

COVID-19 инфекцияси ўзини узоқ куттириб ўтирмади: "Бунёдкор" (Исломжон Қобилов), "Сурхон" (Нуриддин Ҳасанов ҳамда Хусниддин Ғофуров), "Пахтакор" (5 нафар футболчи), Олим Шокиров бошчилигидаги 16 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоаси  (7 нафар футболчи изоляцияга олинган). Афсуски, бу айсбергнинг фақат кўриниб турган қисми бўлиши мумкин. Биздаги тасдиқланмаган маълумотларга кўра, бошқа жамоаларда ҳам зарарланиш ҳолатлари мавжуд, аммо клуб раҳбарияти томонидан сир тутилмоқда. 

Сайтимиз орқали 22 июнь санасида эътиборингизга ҳавола қилинган мақола айнан шу мавзуга бағишланган ва унда пандемия даврида давом эттириладиган чемпионат учун махсус регламентни тезда ишлаб чиқилиб, тасдиқланиши кераклиги таъкидланган; мисол тариқасида Жанубий Корея, Германия, Англия йўли кўрсатилган эди. Тўғри, ривожланган мамлакатлардаги техник имкониятларнинг бизда мавжуд эмаслиги ишнинг улардаги сингари силлиқ кечишини таъминлай олмасди. Аммо регламентнинг тасдиқланиши олдинга ташланган катта қадам ва энг камида зарарланиш ҳолатларининг ЎзПФЛдан яширилиши ёки нотўғри маълумот тақдим қилинишининг олдини олган бўлар эди. Келинг, шу ўринда диққатимизни тортган бир масалани сизнинг эътиборингизга ҳам ҳавола қиламиз. 

"Бунёдкор"да илк инфекция аниқлангани ёдингиздами? Бу ҳақида 12 июль куни ПФЛ расмий сайти хабар берди. Кейинги куни эса "Бунёдкор" матбуот хизмати футболчининг ҳолати барқарорлигини маълум қилди. Ўша хабарда "қалдирғочлар" аъзосида илк аломатлар 9 июль куни кўриниш бергани ва алоҳида тартибда назоратга олингани таъкидланган эди. Эътироз йўқ, ажойиб! Орадан 4 кун ўтди. Энди "Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев Исломжон Қобиловнинг ҳарорати "Навбаҳор" (7 июль) билан ўйин олдидан кўтарилгани, аммо учрашувга 2 кун қолганида ўзини яхши ҳис қилаётганини айтгани боис наманганликларга қарши майдонга тушганини билдирган. Савол туғилиши табиий: нега битта томон бир ҳолат бўйича 2 хил маълумот берди? Қобиловда дастлабки аломатлар кўрина бошлагандаёқ футболчи изоляция қилиниб, шифокорлар кўригидан ўтказилиши керакмасмиди? Тошкент клуби "Навбаҳор"га қарши ўйинда нима сабабдан потенциал касал футболчини майдонга туширди ва бу орқали ҳар икки жамоа аъзоларини хавф остига қўйди?

Шунингдек, 17 июль куни "Сурхон" футболчилари Нуриддин Ҳасанов ҳамда Хусниддин Ғофуровда COVID-19 инфекцияси тасдиқлангани маълум қилинди. Хабарда таъкидланишича, ўйинчиларда ҳолсизланиш аломатлари 13 июлда пайдо бўлган. Хабарингиз бор, Термиз клуби бундан бир кун олдин Андижонда меҳмон бўлган ва Ҳусниддин Ғофуров учрашувнинг 76-дақиқасида захирадан майдонга туширилган эди. Бу "Андижон" клуби футболчиларини ҳам зудлик билан тиббий кўрикдан ўтиб, тест топширишлари кераклигини тақозо қиладиган ҳолат. ЎзПФЛ расмий сайти ҳам бунга алоҳида урғу берди. Мана, орадан 3 кун ўтди. Бироқ, ҳамон андижонликлар томонидан бу борада амалга оширилган саъй-ҳаракатлар тўғрисида хабар топмадик. Тўғри, "Андижон" ўшандан бери ҳеч ким билан ўйнамади, хавотирланадиган жиҳат йўқ, деб ўйлашингиз мумкин. Аммо Ғофуров билан алоқада бўлган биргина "Андижон" футболчисининг вирусга йўллиқан бўлиш эҳтимоли бор. Бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида гапиришнинг ўзи ортиқча.

Бизга маълум бўлишича, барча жамоалар чемпионат рестарти олдидан тест топширган. Шундан кейин фақат "Пахтакор"гина ишга профессионал тарзда ёдашиб, ўз футболчиларининг соғлиғи ҳақида қайғургани ҳолда, мунтазам равишда (ҳар ҳафта) тест топшириб келяпти. Кеча "шерлар"нинг 5 футболчисида коронавирус аниқлангани фонида фақат чемпионат рестарти олдидан тест топширган "Бухоро", "Қизилқум" ёки "Машьал" сингари жамоалардаги осойишталик шубҳа туғдирмайдими? Бир нарса аниқ, тест бўлмаса, вирус ҳам йўқ.

Биласизми, пандемия даврида ўтказиладиган чемпионат учун махсус регламент тасдиқланганида ҳеч ким ҳеч нарсани яширолмасди; ҳеч ким бир-бирини рад қиладиган 2 та маълумотни беролмасди, берса ҳам жавобгарликка тортиларди; ҳеч ким тест топшириш жараёнини пайсалга сола билмас эди...

Албатта, мусобақа рестартидан кейин ўйинлар шиддатлироқ кўрина бошлади, мухлислар эътибори ҳар доимгидан ортгандек туюляппти. Аммо ўша айта-айта увадасини чиқариб юборганимиз махсус регламентсиз ўтадиган ҳар бир тур, ўйин ЎзПФЛ мавсумни бошлаш учун тайёр эмаслигини исботлаб беряпти. Фақат таваккал ва яхши ният воситасида мақсадга эришиб бўлмайди. Гапириш осон, дейишингиз мумкин. Аммо жаноблар, тан олайлик, мамлакатимизда биринчи бор карантин эълон қилинганига 4 ойдан ошиб кетди. Бунда мураббийлар, клуб раҳбарларининг айби кўпроқ: бу масалани биз эмас, аввало, улар талаб қилишлари керак эди.

Хуллас, пичоқ бориб суякка тақалди. ЎзПФЛ, клубларнинг раҳбарлари, мураббийлар — барча чемпионатнинг кейинги тақдири ҳақида жиддий бош қотирадиган вақт келди. Мусобақани янги регламентсиз давом эттириш мумкин эмас. Бунинг автопойгага велосипедда чиқишдан ҳеч фарқи йўқ. Чемпионатни тўхтатиш халқаро натижалар, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ва шунга ўхшаш масалаларга таъсир ўтказади. Аммо буларнинг ҳеч бири бир дона футболчимиз ҳаёти олдида зиғирча аҳамият касб этмайди.

P.S.: Мазкур материал тонгги 7:30 лар атрофида тугатилган, техник сабабларга кўра чоп этилиши кечикди. Тонгда "Бухоро"да коронавирус аниқлангани бўйича маълумотларимиз йўқ эди. Билишимизча, айни пайтда ЎФА ва ПФЛ Суперлига ўйинлари масаласида онлайн йиғилиш ўтказмоқда. Унда юқорида таъкидланган масалалар ҳам кўриб чиқилаётган бўлиши мумкин. Бунга кейинроқ батафсил тўхталамиз.

ПФЛ Zoom: Чемпионат давом этади, 3 та ўйин қолдирилиши мумкин. Ҳамид Актамовдан шедевр, "Пахтакор"нинг мурожаати

Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика