UZ

Сўнгги янгиликлар

09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  0 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  2 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  6 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  7 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  0 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  9 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  1 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  19 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  12 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  15

«Регистон» ПФК Ўзбекистон Биринчилиги-2014дан четлатилди Янгиликлар

«Регистон» ПФК Ўзбекистон Биринчилиги-2014дан четлатилди

«Регистон» ПФК, молиявий муаммолар сабаб, Ўзбекистон Биринчилиги биричи босқич 14-тур доирасидаги «Шердор»га қарши ва 15-тур доирасидаги «Гулистон»га қарши учрашувларга келмади.
2014 йилги Ўзбекистон ноҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақалар Регламенти (4-модда, 4.26-банди)га асосан, «Регистон» ПФК 2014 йилги Ўзбекистон Биринчилиги иштирокчилари сафидан чиқарилди.

«Регистон» ПФК 2014 йилги Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқичининг ярмидан кўп учрашувларида иштирок этгани муносабати билан, 14-тур доирасидаги «Шердор»га қарши ўйиндан бошлаб «Регистон» ПФКга техник мағлубият (-:+), рақиб жамоаларга эса техник ғалаба (+:-) ёзилади.

«Регистон» ПФКнинг Ўзбекистон Биринчилиги-2014 иштирокчилари сафидан чиқарилиши муносабати билан, шунингдек, футболчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини инобатга олган ҳолда, ушбу клуб ўйинчиларини 2014 йилги Ўзбекистон ноҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақалар Регламентига мувофиқ, тегишли тартибда эркин агент сифатида заявка қилишга рухсат берилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика