"Реал"нинг янги сардори ким эканлиги маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
3 июл 2023, 19:15
"Реал" 2023/24 мавсум учун сардорлар рўйхатини эълон қилди.

Янги мавсумда жамоанинг биринчи сардори ҳимоячи Начо Фернандес бўлади. Лука Модрич вице-сардор, 3-сардор Дани Карвахаль бўлса, 4-Тони Кроос.

2022/23 мавсумда жамоанинг асосий сардори "Ал Иттиҳод"га ўтган Карим Бензема бўлган эди.

"Реал"нинг янги мавсумдаги илк ўйини 13 август куни "Атлетик"га қарши бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Realmadrid.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›