"Реал"га "Арсенал" футболчиси керак

Mirjalol Normatov
2 дек 2018, 15:05
"Реал" раҳбарияти "Арсенал" футболчиси Аарон Рэмзининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Eurosport" хабарига кўра, "қаймоқранглилар" айни дамда Гарет Бэйлни кетказиб юбориб, унинг ўрнига ватандошини олиб келишмоқчи.

Рэмзининг "канонирлар" билан шартномаси ёзда якунига етади. Унинг хизматларига "Бавария", ПСЖ ва "Ювентус" каби жамоалар қизиқиш билдирмоқда.

Бу мавсумда Рэмзи "Арсенал" таркибида 18 ўйинда қатнашиб, 2 гол урди ва 4 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Eurosport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›