

"Eurosport" хабарига кўра, "қаймоқранглилар" айни дамда Гарет Бэйлни кетказиб юбориб, унинг ўрнига ватандошини олиб келишмоқчи.
Рэмзининг "канонирлар" билан шартномаси ёзда якунига етади. Унинг хизматларига "Бавария", ПСЖ ва "Ювентус" каби жамоалар қизиқиш билдирмоқда.
Бу мавсумда Рэмзи "Арсенал" таркибида 18 ўйинда қатнашиб, 2 гол урди ва 4 голга ассистентлик қилди.



