

Marca'нинг хабарига кўра, клуб 17 футболчи билан хайрлашмоқчи.
Мадридликлар Гарет Бейл, Хамес Родригес, Лука Йович, Лука Модрич, Лукас Васкес, Дани Себаллос, Хосе Валлехо, Начо Фернандес, Мариано Диаз, Борха Майорал, Оскар Родригес, Алберто Соро ва Хорхе де Фрутосни сотмоқчи.
Серхио Регилон, Мартин Эдегор ва Такефусу Кубо эса ижара асосида бошқа жамоага йўл олади. Альваро Одриосола ҳам жамоасини вақтинча ўзгартириши мумкин, шу билан бирга унинг трансферга қўйиш варианти ҳам инкор этилмаяпти.



