"Реал" Винисиус билан шартномани узайтирмоқчи

Sherzod Nurmatov
15 мар 2022, 21:52
Мадриднинг "Реал" клуби бразилиялик вингер Винисиус Жуниорга янги шартнома таклиф қилади.

Манбанинг хабарига кўра, ҳозир "қироллик клуби" шартнома тайёрламоқда, музокараларнинг ўзи эса мавсум якунида бўлиб ўтади. Винисиуснинг амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Қайд этилишича, "қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес Винисиуснинг Килиан Мбаппе билан бирга ўйнашини истамоқда.

Бразилиялик футболчи жорий мавсумда "Реал" сафида барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›