UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  0 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  6 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  40 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1

"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса... Янгиликлар

"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...

"Реал" ва бошқа жамоалар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 2 йилда бир марта ўтказишни таклиф қилди.

ESPN хабарига кўра, турнирни тез-тез ўтказишни Европа ва Жанубий Американинг даромадларини оширишга қизиққан бир қатор клублар қўллаб-қувватламоқда. Ислоҳот бўйича расмий сўров ҳозирча келиб тушмаган, аммо бир неча топ-клублар раҳбарлари ФИФА вакиллари билан бундай имкониятни муҳокама қилган.


Хабарларга кўра, ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати натижаларидан мамнун, лекин ҳозирда турнирни тез-тез ўтказишни "амалга ошириб бўлмайди" деб ҳисоблайди. Якунланган мусобақа натижаларига кўра, иштирокчи клублар ўртасида 1 миллиард доллар тақсимланди ва ФИФА бу миқдордаги суммани ҳар икки йилда йиғиш имконсиз деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, ФИФА клублар жаҳон чемпионатини икки йилда бир марта ўтказиш УЕФА билан низога олиб келиши мумкин деб ҳисоблайди, бу эса ташкилот манфаатларига зиддир. Жаҳон футболини бошқарувчи орган мавжуд футбол тақвимининг мураккаблигини ҳам қайд этмоқда.

Ҳозирда ФИФА кейинги клублар ЖЧ 2029 йилда ўтишига тайёргарлик кўрмоқда. Турнирни ўтказиш учун потенциал даъвогарлардан бири сифатида Қатар кўриб чиқилмоқда.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика