"Реал" ва "Наполи" собиқ ўйинчиси Кальехон "Гранада"га ўтди. Бу Хосе туғилган провинцияси клуби
25 июл 2022 17:38
Янгиликлар
"Реал" ва "Наполи" собиқ ўйинчиси Кальехон "Гранада"га ўтди. Бу Хосе туғилган провинцияси клуби
Хосе Кальехон Ла Лигага қайтди.
35 ёшли ярим ҳимоячи эркин агент мақомида "Гранада" билан шартнома имзолади.
Кальехон Андалусия автоном ҳамжамиятидаги Гранада провинциясига кирувчи Мотриль шаҳрида туғилган.
Футболчи 2013-2022 йилларда А Серияда ўйнади: 2020 йилгача "Наполи" сафида, кейин икки мавсум "Фиорентина" таркибида. Кальехон Испанияда "Реал" ва "Эспаньол" сафида ҳаракат қилган.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсум 33та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар