

Унда мадридликлар 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Қайд этиш керак, "Реал" ушбу мавсумда 7 ғалаба ва 1 дуранг қайд этган бўлса-да, илк марта қуруқ ўйин ўтказди. Жамоанинг асосий посбони Тибо Куртуа жароҳатини тиклаш жараёнида, шу сабабли дарвозани Андрей Лунин қўриқламоқда.
Ўз навбатида Лунин ҳам "Реал"да илк марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди.


