"Реал" турк футболчиси учун 10 млн евро таклиф қилди
17 апр 2024 20:10
Янгиликлар
"Реал" турк футболчиси учун 10 млн евро таклиф қилди
"Реал" 18 ёшли туркиялик дарвозабон Онуралп Чевикканни харид қилмоқчи.
"Реал" дарвозабоннинг Туркия U-18 терма жамоасидаги ўйинларини кузатди, ушбу жамоа яқинда Испания термаси (1:1) билан ўйнади.
"Реал" дарвозабонни 10 миллион еврога сотиб олиш бўйича таклиф берди.
Қайд этилишича, футболчини "Реал"нинг захира жамоасига юбориш режалаштирилмоқда. "Кастилья"га сармоя киритиш ёш ўйинчиларни ривожлантириш йўлида клуб учун муҳим ҳисобланади.
"Трабзонспор" Чевикканни ушбу ёзда "Олтинўрда"дан 700 минг евро эвазига харид қилди. У ҳозирда жамоанинг учинчи дарвозабони ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар