"Реал" собиқ директори Бэйлни танқид қилди

Aslanov Jasurbek
29 окт 2018, 17:16
"Реал" собиқ директори Хорхе Вальдано жамоа ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлни "Барселона"га қарши баҳсдаги (1:5) ўйини учун танқид қилди.

"Биз Бэйлнинг ўйини унинг нархи билан баҳо беришда давом этяпмиз. Ўша нарх Гаретни суперюлдузга айлантириб қўйди. Уэльсликнинг ўйини "Реал" тўлаган пулларга мос эмас. "Эл-КЛассико"да Бэйл етти дақиқа ўтиши билан Альбани қўриқламай қўйди. Бундай юлдузлар кўрсатмаларга ҳурмат билан қарайди, кейин эса бунга эътибор қаратмасликни бошлашади. Бундай футболчилар хоҳлаганимни қиламан деб ўйлашади" - дейди Вальдано.

"Реал" 2013 йил Бэйлни 100 млн еврога сотиб олган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca