"Реал" Қорбобо каби – рақибларга буюртма асосида либослар олиб келди, Жуд болбойни иситди, аёл раҳбар эса юлдузга айланди. 4-лигага саёҳат ажойиб таассуротларга бой бўлди! (мутолаа қилиш шарт!)
07 янв 17:49
Янгиликлар
"Реал" Қорбобо каби – рақибларга буюртма асосида либослар олиб келди, Жуд болбойни иситди, аёл раҳбар эса юлдузга айланди. 4-лигага саёҳат ажойиб таассуротларга бой бўлди! (мутолаа қилиш шарт!)
"Реал" мавсумда меҳмондаги энг ҳиссиётли ўйинини ўтказди: жамоа Испания кубоги 1/16 финал доирасида тўртинчи лигада иштирок этувчи "Арандина" билан ўйнади. "Реал" 3:1 ҳисобида ютган бўлса ҳам деярли бир соат гол ура олмади.
Бургоснинг 30 минг инсон яшайдиган шаҳарчасида Арда Гюлер дебют қилди – у ёзги трансфердан сўнг жароҳат олганди. Турк 14-дақиқада хавфли зарба берди – дарвозабон эса қутқарди. Шунингдек Нико Пас яна бир ажойиб вазиятни қўлдан бой берди: яхши позициядан ўта ноаниқ зарба чиқди. Эдуардо Камавинга жароҳатдан сўнг қайтди, айнан у азият чекаётган мудофаа марказини қутқариши керак.
"Реал" зерикарли ўтган биринчи таймдан сўнг барчасини ҳал қилиб қўя қолди. 53-дақиқада ҳисоб очилмаганди, 55-дақиқада эса фаворитлар 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олишди. Браим Диас пенальти ишлади ва ўйиндан тўп киритди. Родриго якунда учинчисини қўшди, "Арандина" учун эса протоколга улар ҳисобига гол ёзилди. Аниқроғи автогол.
"Реал" 1/8 финалга ўтди, янги рақиб душанбада аниқ бўлади ва 17 январь куни баҳс бўлиб ўтади. Аммо, у ерда "Арандина"дек жонкуяри бўлиши эҳтимоли паст.
Барчани "Арандина"нинг 35 ёшли президенти Вирхиния мафтун этди. У "Реал" мухлиси
"Реал" тушиб қолгани сабаб бутун Испания ва Европада "Арандина"нинг президентини таниб олишди.
Бу Вирхиния Мартинес, у Аранда де Дуэро шаҳрида туғилган ва ўсган, ёши 35да. Маълумоти бўйича адвокат, аммо уч ярим йилдан бери ушбу сенсацион клубни бошқариб келади.
Ўйин куни Cuatro канали эфирида ўз шаҳри марказидаги Қирол кубоги фотоҳудудида туриб 1/32 финалдаги "Кадис" устида ғалабадан сўнг "Реал"дан ҳам ўтишини ишонч билан айтганди.
"Клубда дўстимнинг таклифига биноан ва унга шунчаки қўшимча қўллар керак бўлганда ишлашни бошладим, – дейди Вирхиния As билан интервьюда. – Ҳужжатлар ва бошқа юридик масалалар билан шуғулланадиган одам керак эди. Тўғрисини айтсам, клубдаги аёл раҳбар сифатида фақат қўллаб-қувватлашни ҳис қиляпман. Сабаби барчасини жинс эмас, бошқарув иқтидори ҳал қилади".
"Арандина"да ушбу аёл келишига қадар ва у билан ҳам муаммолар кам эмас. 2017 йил "Кадис" устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоа футболчилари гуруҳли зўрлашда айбланган. "Арандина" ўйинчилари ноябрда қарзлар сабаб норозилик билдиришди: улар норозилик белгиси сифатида "Мурсия"га қарши ўйинда ҳуштакдан сўнг шунчаки майдон четида туришди. Шунингдек маҳаллий маъмурият билан узоқ муддатли келишмовчиликни ҳал қилишга тўғри келди.
"Мадрид" билан ўйин эса барчани бирлаштирди.
Ушбу аёл "Реал" мухлисаси. Ўйин олдидан испан ОАВ шу қадам жўшқинландики, ҳатто шундай савол беришди: "испан футболи "Реал"га аёл киши президент бўлишига тайёрми?". Вирхиния Флорентино Перес севимли клубидаги энг яхши раҳбарлигини айтди. Айтганча, Вирхинияга қадар "Арандина"да аёл президентлар бўлмаган.
Мартинеснинг айтишича, ўйинга тайёргарлик пайтида "Реал" ёш ўртоқларига барчасида ёрдам берган: доимо алоқада бўлган, барча саволларга жавоб ва маслаҳатлар берган. Ва мадридликларни максимум севги билан кутиб олишга ваъда берган.
Вирхиния "Реал" билан ўйин сабаб юлдузга айланди: у испан медиасининг барча бош нашрларида пайдо бўлган. У жон деб клуб, ўзи, роллари ва нималар кутаётганини айтиб берган.
"Арандина" сардори эрталаб соат бешда туради: у балиқ дўконида ишлайди. Уни каллиги сабаб Яҳудо деб лақаб қўйишган
"Арандина" – шаҳардаги яримпрофессионаллардан иборат терма жамоа
Унинг рамзи эса кўпроқ Хорхе Песка сифатида таниқли бўлган Хорхе Гонсалесдир. У Қирол кубогининг ўтган босқичида ўша "Кадис"га қарши сувли ўйинда ғалаба тўпини киритган.
Унинг иккинчи фамилияси – Песка – испан тилидан таржима қилган "балиқ овлаш" деган маънони билдиради. Албатта, бу ўз-ўзидан эмас. Хорхе балиқ дўконида ишлайди. Ўйиндан олдин Cuatro телеканали у билан бутун тонгни ўтказди. "Арандина" ўйинчиси эрталаб соат бешданоқ ишда эди.
У ўзининг балиқчиликдаги ишлари билан шуғулланиш учун 4:30да турганини айтди.
Доим шундай, ишдан сўнг "Реал"гача етиб борган жамоа таркибидаги машғулотларга йўл олади.
Айтганча, Хорхе "Реал"га мухлислик қилади. У Relevo'га унинг устидан кулишларини айтди: "Мен тезлик билан каллашиб кетяпман, шу сабаб мени кийим алмаштириш хонасида Пеллингем (испан тилида сўнг ўйини – pelo, сочлар - Sports.ru) деб аташмоқда. Умид қиламанки, Кубокда ҳақиқий Беллингем билан кўриша оламиз".
Бу қуръага қадар бўлган сўзлар эди. Энди нега "Арандина"нинг "Реал"га тушганидан қувонгани икки баравар тушунарли.
Аммо, Жуд ўйинда керак бўлмади. Песка эса икки тайм бошида ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайти сариқ карточка олди. Айтганча, Хорхеда барибир Беллингемнинг либоси бўлади.
Кийим алмаштириш хонаси мактабдагидек, "Реал"га Қорбобо каби либосларни буюртма қилишди, "Қироллик клуби"ни ушбу кун учун ажойиб кутиб олишди
"Реал" билан ўйин сабаб "Арандина" стадионини деярли икки бараварга оширишди: сиғимни ошириш учун вақтинчалик трибуналар қўйилди ва унинг ҳажми олтидан 10 мингга қадар кўтарилди. Аммо, шароит тўртинчи лигадаги жамоадек, "Мадрид" шундай атмосферага тушиб қолди.
Стадиондаги кийим алмаштириш хонасининг кўриниши. Минимализм!
Кубокда "Қироллик клуби"нинг келиши байрам билан қўшилиб кетди.
Испанияда 5-дан 6-га ўтар кечаси Уч қироллар куни нишонланади – улар, яъни сеҳргарлар тунда испан болаларига совғалар олиб келишади. Янги йил таътилининг якунида (Роджество ва янги йил кечаларидан сўнг) оилавий йиғилишнинг яна бир сабаби."Реал" таркибида "Арандина" билан ўйин учун бироз кўпроқ қироллар келди. Ўйинни маҳаллий телевиденияда уч от билан анонс қилишди: кўпроқ Лука Модрич, Жуд Беллингем ва Карло Анчелотти. "Арандина" қиролларга олдиндан буюртма бериб қўйди (ҳудди Қорбободан сўраган каби). Мадридликларга ўйинчилар олишни хоҳлаётган либослар рўйхатини юборишди.
Marca виш-листни кўрсатди: тўққиз инсон Модричнинг либосини, уч нафари эса Жудникини хоҳлашган. Дарвозабон ҳамкасблариникини: бири Кепаникини, бошқаси Тибо Куртуаникини. Ҳатто Начонинг либосини хоҳлаган йигитча ҳам топилди.
Сардор Хорхе Песка шундай деди: "Кийим алмаштириш хонасида кўпроқ либослар йиғиш ғоясини илгари сурдим, сабаби ўйиндан сўнг ҳамма битта либосни хоҳлайди. Бу ўйиндаги гўзаллик ундан хотираларда доим қоладиган нарса олишдир. Агар "Мадрид" бизга кўпроқ либослар бера олса ажойиб бўларди".
Футболдаги яна бир чиройли воқеа – "Реал"нинг автоголига сабабчи бўлган "Арандина" ярим ҳимоячиси Рали. У Кабо-Верде терма жамоасида Родриго ўйнаган Бразилия олимпия терма жамоасига қарши дебют қилди. "Ўйиндан сўнг ундан футболкасини сўрадим, – деб эслайди Рали ўйиндан олдин. – Аммо, у бунга рухсат бермасликларини айтди. Ҳеч қиси йўқ, шанба куни менда яна бир имконият бўлади".
Қорбобога буюртма рўйхатида Ралининг ёнида Родриго ёзилган.
Жуд Беллингем ўйиндан олдин ўйинни ташкил этишда ёрдам берган бир неча болачаларни хурсанд қилди. Ҳаммасига селфи учун тўхтади!
Ўйин пайтида эса ёпинчиғини болбойлардан бирига берди. Қандай ажойиб! Ўйин бошланишида стадиондаги ҳарорат 0 атрофида эди, ўйин пайтида эса ҳарорат аниқ минусга тушди.
Ёпинчиқ насиб этган боланинг исми Оли. У El Desmarque'га унга ҳатто Жуд айнан қандай мурожаат қилгани ва айнан нима деганини тушунмаганини айтди.
Йигитча шунчаки эндиликда Беллингем унинг севимли футболчиси бўлганини тан олди. Бу кун эса ҳаётидаги энг яхшиси.
Оли ва Жуд майдоннинг ўзида суратга тушишди.
Уч қироллар куни учун мажбурий нарса роскон номли байрам ширинлиги. Бу ўртаси тешик бўлган айлана ширин пирог ва унинг икки қисми орасида крем бор. Янги йилнинг илк кунларида росконлар барча испан дўконларида бўлади ва тез сотилади.
"Реал" билан ўйинга чипталарни Арандада қўлга киритиш имконсиз эди, ўйинга яқин пайт эса байрам мўжизасидан бошқа вариант йўқ эди. Одатда ҳар қандай роскондан қирол шаклини топиш мумкин (кимга тушса бутун йил бўйи хурсанд бўлади), у эса "Мадрид"га чипталарни англатади.
Фақатгина шу ширинликлар пиширувчи жойда ўнта чипта ўйналди.
Кимдир "Арандина" ўйини учун унутилмас совғага эга бўлди.
Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси
Фикрлар