"Реал" қизиқаётган дарвозабон сўнгги дақиқаларда жамоага ғалаба келтирувчи голни урди ВИДЕО
11 мар 2018 16:20
Янгиликлар
"Реал" қизиқаётган дарвозабон сўнгги дақиқаларда жамоага ғалаба келтирувчи голни урди ВИДЕО
Хорватиянинг "Хайдук" жамоаси посбони Карло Летица мамлакат чемпионатининг 25-тури доирасида "Истра-1961"га (3:2) қарши ўйинда ғалаба келтирувчи голни урди.
21 ёшли дарвозабон сўнгги дақиқаларда жамоанинг стандарт вазиятдан тўп киритадиган вақтида рақиб жарима майдончаси ичига етиб борди ва боши билан ҳал қилувчи зарбани берди. Бу ҳолат учрашувнинг 90+6-дақиқасида рўй берди.
Олдинроқ "Реал" раҳбарияти ушбу дарвозабонни Кейлор Наваснинг ўрнига олиб келиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқаганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар