"Реал" ўз футболчисини Дибалага алмаштирмоқчи

Mirjalol Normatov
12 янв 2019
"Ювентус" форварди Пауло Дибала "Реал" қизиқишлари доирасида.

"Tuttosport" хабарига кўра, "қироллик клуби" аргентиналик футболчини ўз таркибига қўшиб олиш учун Искони Туринга қўйиб юборишга тайёр.

Иско бу мавсум "Реал" таркибида 13 ўйинда қатнашди. Унинг "Реал" бош мураббийи Сантьяго Солари билан муносабатлари яхши эмас.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tuttosport