"Реал" Неймарга катта маош таклиф қилди

10 авг 2019, 21:45
Мадриднинг "Реал" жамоаси ПСЖ ҳужумчиси Неймарни ўз сафига қўшиб олиш учун барча чораларни кўрмоқда.

Айни пайтдаги маълумотларша кўра, "қироллик клуби" 27 ёшли қайсар футболчига йилига 40 млн евро маош таклиф қилган. 

Журналист Никола Скиранинг маълумотига асосан, ҳозирда "Реал" президенти ва футболчининг агенти Пини Захави ўзаро музокара олиб боришмоқда. 

Аввалроқ, Неймар "Барселона"га қайтишни истаётгани маълум қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›