"Реал" МЮ ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
5 апр 2019, 10:21
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Эрик Байи фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" "қизил иблислар"нинг 24 ёшли футболчисини ёзги трансфер нишонлари рўйхатига қўшиб қўйган. Ивуарликни харид қилишга "қаймоқранглилар" устози Зинедин Зиданнинг шахсан ўзи қизиқиш билдиряпти. Трансфер 40 млн. евро эвазига амалга ошиши мумкин.

Байи жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида 17та учрашувда майдонга тушди. Унинг клуб билан шартномаси 2020 йилнинг ёзида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›