"Реал" мухлислари "Атлетико"га қарши ўйиндан сўнг Моуриньо деб хайқиришди

Tolibjon Qosimov
30 сен 2013, 13:52
"Реал" мухлислари "Атлетико"га қарши ўйиндан норози бўлишди, деб хабар бермоқда испан матбуоти.
"Қироллик клуби" ўз майдонида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Мағлубиятда бош айбдор сифатида мухлислар Карло Анчелоттини кўришмоқда. Клуб мухлислари Мадрид кўчаларида собиқ бош мураббий Жозе Моуриньони номини айтиб ҳайқиришган.

Эслатиб ўтамиз, портгулиялик мураббий "Реал"да ишлаганида ҳам мухлислар томонидан норозиликларга учраганди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru