"Реал" Марселони қўйиб юборишга тайёр, унинг ўрнига футболчи ҳам топиб қўйилган

Mirjalol Normatov
29 авг 2018, 22:57
"Реал" раҳбарияти ҳимоячи Марселони қўйиб юборишга тайёр.

Айни дамда бразилияликнинг хизматларига "Ювентус" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. 

"Tuttosport" хабарига кўра, мадридликлар 30 ёшли футболчининг ўрнига бошқа ҳимоячи топиб қўйган. Жамоа асосий эътиборни "Челси" аъзоси Маркос Алонсога қаратади.

Бироқ ушбу трансферлар 2019 йилнинг ёзида амалга ошиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tuttosport