"Реал" "Ливерпул"нинг икки футболчиси билан битим тузмоқчи
25 дек 2024 14:50
Янгиликлар
"Реал" "Ливерпул"нинг икки футболчиси билан битим тузмоқчи
Бу ҳақда "Defensa Central" хабар берди.
Манбага кўра, "қаймоқранглилар" ёзги трансфер бўйича келишиб олиш учун январь ойидаёқ "Ливерпуль" сардори Виржил ван Дейк ва вице-сардор Трент Александер-Арнольд билан музокараларни бошламоқчи. Иккала футболчи ҳам инглиз клуби билан шартномани узайтиришда қийинчиликка дуч келмоқда, "Реал" эса "қизиллар" юлдузларини текинга қўлга киритиш учун ишга жиддий киришиш истагида.
Эслатиб ўтамиз, ван Дейк ва Александер-Арнольднинг "Ливерпуль" билан келишуви 2025 йилнинг ёзида якунига етади ва 1 январдан бошлаб улар бошқа клублар билан музокара олиб боришлари мумкин бўлади.
33 ёшли ван Дейк жорий мавсум клуб сафида 22 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. 26 ёшли Александер-Арнольд эса 21 ўйин ўтказиб, 5 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар